Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юлдуз Усмонованинг лицензияси тўхтатилмаган — Маданият вазирлиги

Юлдуз Усмонованинг лицензияси тўхтатилмаган — Маданият вазирлиги

Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг лицензияси бекор қилинганлиги ва хонанда ижросидаги қўшиқлар телеканалар эфирларидан олиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати ушбу хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Юлдуз Усмонова ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва унинг ижодига ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг