Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» филми ҳақида етти факт

Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» филми ҳақида етти факт

Фильм кадрларидан лавҳа.

Фото: «Ўзбеккино» Миллий агентлиги

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати таниқли режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» филми ҳақида етти фактни тақдим этди.

Тасвирга олиш жараёни.
  1. Фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Fox music cinema» киностудияси томонидан суратга олинган.
  2. Ижодий гуруҳда режиссёр Ёлқин Тўйчиев бошчилигида оператор Баҳодир Йўлдошев, рассом Бектош Ражабов, картина директори Шавкат Ризаев, продюсер Дониёр Агзамов ҳамда иккинчи режиссёр Нодира Зуфаровалар ишлаган.
  3. Ушбу картинада бош ролларни Баҳром Матчонов ҳамда Юлдуз Ражабова ижро этган.
  4. Фильмда, шунингдек, Маржона Ўжаева, Элмира Раҳимжонова, Анвар Ҳамроқулов, Санобар Ҳақназарова, Комил Шокиров каби актёр ва актрисаларни кўриш мумкин.
  5. «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.
  6. Юртда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.
  7. Картина Сурхон воҳасининг Бойсун тоғларида тасвирга туширилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг