Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ярим кун ҳам турмади: бензин нархига аталган расм ўчирилди

Ярим кун ҳам турмади: бензин нархига аталган расм ўчирилди

Таниқли рассом Inkuzart ўзининг нафбатдаги санъат асарини бензин нархи ошишига бағишлаб чизганди. Сурат бир кун ҳам турмасдан ўчирилди.

Чилонзор туманининг 25-мавзесида Депо Mall савдо мажмуаси тўғрисидаги деворга чизилган граффитида дўппи кийган эркак орқа томондан тасвирланган ва чаккасига бензин қуядиган ускунани тираган. Бу орқали Ўзбекистонда айни пайтда долзарб бўлиб турган бензин нархларига ишора берилган.

Inkuzart асарларини ўчириш ҳолати биринчи марта эмас. Масалан, автомобил монополиясига аталган расм бир кун ҳам туриб улгурмасдан оқ бўёқ билан ўчириб ташланган эди. Ёки жадидлар ҳақидаги граффитиларнинг олдига расталар қуриб, мева-чева сотадиган бозорчага айлантиришганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда бензин нархлари рекорд даражада қимматлаган, яъни йил бошидан бери 63 фоизга. Бундай кўрсаткич мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг