Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хивада «Рақс сеҳри» халқаро фестивали бошланди (фото)

Хивада «Рақс сеҳри» халқаро фестивали бошланди (фото)

Бугун қадимий Хива шаҳрида “Рақс сеҳри» халқаро фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Янгибозор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Умида Нурзода «Xabar.uz»га хабар берди.

Фото: Умида Нурзода

Фестивалда Ангилия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Қувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби 20 га яқин хорижий давлатлардан 100 га яқин иштирокчи раққослар ва рақс гуруҳлари, шунингдек, юртимизнинг турли ҳудудларидан иштирокчилар қатнашмоқда.

Очилиш тадбирида вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, барчани байрам билан қутлади, иштирокчиларга муваффақият тилади.

Фото: Умида Нурзода
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг