Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хайём ҳақидаги романнинг иккинчиси ёзиб тугатилди

Хайём ҳақидаги романнинг иккинчиси ёзиб тугатилди

Фото: «Xurshid Davron kutubxonasi»

Ёзувчи Наби Жалолиддин Умар Хайём ҳақидаги «Оралиқ» романининг давомини ёзиб тугатди. Бу ҳақда ёзувчининг Телеграмдаги каналида хабар берилди.

«Умар Хайём ҳаёти ва ижоди, унинг ўсмирлик ва йигитлик даврлари ҳақида сўзловчи «Оралиқ» романи китобхонлар томонидан жуда илиқ кутиб олинган эди.

Ушбу тарихий романни якунлаш, Умар Хайёмнинг ҳақиқий ҳаётини охирига етказиш мақсадида, шунингдек, китобхонларнинг талабларига биноан, ёзувчи Наби Жалолиддин Хайём ҳақидаги иккинчи китобни ёзиб тугатди.

Ушбу янги роман «Ғайб остонасида» деб номланади. Унда Хайёмнинг Хайём бўлишидаги даврлар, машҳурлиги, ўша пайтдаги тарих ва тарихий шахслар, Ғаззолий билан учрашув, умуман, ҳамма-ҳаммаси қаламга олинган. «Ғайб остонасида» романи тез ойларда китоб ҳолида нашр этилади», дейилади хабарда.

2011 йилда Наби Жалолиддиннинг Умар Хайём ҳақида ҳикоя қилувчи «Оралиқ» романи китоб ҳолида нашрдан чиққанди ва Ёзувчилар уюшмасининг наср кенгаши томонидан юқори баҳоланган, китобхонлар эса илиқ кутиб олган эди. «Ғайб остонасида» ушбу романнинг давомидир.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Наби Жалолиддиннинг яна бир тарихий асари — Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» романи китобининг тақдимоти бўлиб ўтганди. Телеграм-каналнинг хабарига кўра, ушбу китобнинг нархи 40 000 сўм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг