Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Уруш кўланкаси: Роберт Макнамаранинг ҳаётидан ўн бир сабоқ»

«Уруш кўланкаси: Роберт Макнамаранинг ҳаётидан ўн бир сабоқ»

Фото: «500 Days Of Film»

1962 йилдаги Кариб инқирози инсониятни йўқликка равона қилишига бир баҳя қолганди. АҚШнинг ўша пайтдаги мудофаа вазири Роберт Макнамара ундан қандай сабоқ олганини «Уруш кўланкаси» (The Fog of War, 2003) фильмида ҳикоя қилган.

Душманингиз каби ўйланг

Қалтис вазиятда Кеннеди Хрушчёвдан иккита хабар олади. Биринчиси анчайин юмшоқ эди: «Агарда Кубага кирмасликка кафолат берсангиз, биз ракеталарни йиғиштириб кетамиз». Аммо иккинчи хабар ўта таҳдидли эди: «Агарда сиз ҳужум қилсангиз, биз бутун ҳарбий салоҳиятимизни сизга қарши қўйишга шаймиз». Хрушчёвни яхши билган АҚШнинг Иттифоқдаги собиқ элчиси биринчи юмшоқ хабарга жавоб қайтаришни маслаҳат беради. Кеннеди, дарров бўлмаса-да, кўнади. Хрушчёвга «Мен Кубани қутқардим. Мен урушни тўхтатиб қолдим» дея жар солиш ҳаммасидан муҳим эди. Америкаликлар буни тушунишганди.

Ақл қутқармайди

Кеннеди, Хрушчёв ва Кастро — уччаласи ҳам ўта ақлли, рационал фикрловчи индивидлар эди. Аммо ўз халқларини йўқликка равона қилишларига бир баҳя қолди. Барчамизни тасодиф қутқарди. Бу жуда катта омад.

Инсон табиатини ўзгартира олмайсиз

Уруш инсон тафаккури чегарасидан ҳам ташқаридаги мураккаб тушунча. Бизнинг тушунганларимизнинг ўзи етарли эмас. Ахборот етишмайди. Одамларни зарур бўлмаса ҳам ўлдирамиз ва ўлдираверамиз. Урушнинг олдини олиш мумкинми — бунга ишонар даражада содда эмасман. Биз инсон табиатини ўзгартира олмаймиз.


«Уруш кўланкаси: Роберт Макнамаранинг ҳаётидан ўн бир сабоқ» (The Fog of War: Eleven Lessons from the Life of Robert S. McNamara) — режиссёр Эррол Морриснинг 2003 йилда экранларга чиққан ҳужжатли фильми. Танқидчилар яхши баҳолашган, хусусан, «Оскар» мукофоти ҳам олган. 2019 йилда АҚШдаги Фильмлар миллий реестрига киритилган.

Кўришни тавсия қиламиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг