Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уруш ҳақидаги энг яхши фильм

Уруш ҳақидаги энг яхши фильм

Фото: «Загонка»

Американинг «Screen Rant» кинопортали Иккинчи жаҳон уруши бошланганига 80 йил тўлиши (2019 йил 1 сентябрь) муносабати  билан уруш ҳақидаги энг яхши фильмлар рейтинги (ТОП-10)ни тузишди.

Биринчи ўринни Элем Климовнинг «Бориб қара» фильми эгаллади. «Беларусьфильм» ва «Мосфильм» ҳамкорлигида суратга олинган ушбу киноасар 1943 йили Беларусь ҳудудида нацистларнинг шафқатсизлиги ҳақида ҳикоя қилади. Картинанинг тарихи узоқ: 1977 йилга бориб тақалади. Ўшанда сценарийдан расмий Москванинг кўнгли тўлмаган, ҳатто Машеров аралашуви ҳам ёрдам бермаганди. Фильмни аввалига «Гитлерни ўлдиринглар» деб номлашганди, бироқ партия батамом қарши чиққанинан кейин «Бориб қара»ни ўйлаб топишган. Тасвирга олиш ишлари орадан етти йил ўтиб Беларусда 1984 йилдагина бошланган.

Стивен Спилбергнинг ўша машҳур «Шиндлер рўйхати» фильми 4-ўринга муносиб кўрилди, «Оддий аскар Райанни қутқариш» — олтинчи, даҳшатли «Саулнинг ўғли» эса еттинчи поғонадан жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг