Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотида энг яхши ўзбек фильми аниқланди (фото)

«Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотида энг яхши ўзбек фильми аниқланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 10 апрель куни «Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг «Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда 2017-2018 йилда суратга олинган фильмлар устида ишлаган ижодкорлар 15 та номинация бўйича тақдирланди.

Номинациялар ғолиблари Ҳумо қуши тасвирланган ҳайкалча билан тақдирланди 

Дастур аввалида Ўзбекистонда кино санъатининг пайдо бўлиши ва ривожланишига ҳисса қўшган марҳум ижодкорлар ёдга олинди ҳамда ёши улуғ киноижодкорларга «Олтин Ҳумо» мукофоти тақдим этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Кинотақдимотда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

Энг яхши ҳужжатли фильм:

  • «Комилжон Отаниёзов»
  • «Саид Ризо Ализода»
  • «Ягона осмон остида»
  • «Икки элнинг суюкли фарзанди» (ғолиб)
  • «Ўтмишимиз кўзгуси»

Энг яхши анимацион фильм:

  • «Ҳаёт дарёси»
  • «Довюрак ошпаз» (ғолиб)
  • «Ғилдиракли уй»
  • «Автосаргузаштлар»
«Довюрак ошпаз» анимацион фильми учун Нозим Тўлахўжаев мукофотланди

Энг яхши дизайнер:

  • Нина Добрина – «Элпарвар»

Энг яхши рассом иши:

  • Акмал Саидов – «Элпарвар»

Энг яхши компьютер графикаси иши:

  • Лазиз Ғаниев – «Элпарвар»

Энг яхши компьютер графикаси номинациясида «Элпарвар» фильмидаги иши учун Лазиз Ғаниев тақдирланди

Энг яхши овоз режиссёри:

  • Анвар Файзуллаев – «Сабот»
  • Константин Филонов – «Элпарвар»
  • Дмитрий Тимонов – «Мақсад»
  • Анвар Файзуллаев – «Тинчлик ортида»
  • Азиз Йўлдошев – «Асал ойи»

Энг яхши грим рассоми номинациясида Валентина Абдуқундузова ғолиб деб топилди 

Энг яхши операторлик иши:

  • Рустам Муродов – «Элпарвар»

Энг яхши монтаж устаси:

  • Қудратилло Дадажонов

Энг яхши монтаж устаси Қудратилло Дадажонов

Энг яхши кино бастакори:

  • «Омнибус» ансамбли – «Элпарвар»

Энг яхши сценарий:

  • Кенес Каримов – «Сарвқомат дилбарим»
  • Эркин Аъзам ва Ёлқин Тўйчиев – «Элпарвар»
  • Фахриддин Низомов ва Жахонгир Қосимов – «Назира»
  • Умид Ҳамдамов – «Иссиқ нон» (ғолиб)
  • Рашид Маликов  – «Сабот»

Энг яхши режиссёрлик иши:

  • Сарвар Каримов – «Сарвқомат дилбарим»
  • Абдувоҳид Ғаниев  «Элпарвар»
  • Умид Ҳамдамов – «Иссиқ нон»
  • Рашид Маликов  – «Сабот» (ғолиб)
  • Жахонгир Қосимов  «Назира»
«Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотидан лавҳа

Энг яхши аёл роли:

  • Зарина Эргашева – «Иссиқ нон»
  • Шодия Абдуқодирова – «Назира»
  • Муяссар Бердиқулова – «Назира» (ғолиб)
  • Мадина Талипбек – «Сарвқомат дилбарим»
  • Юлдуз Ражабова – «Ҳамрох»

Энг яхши эркак роли:

  • Адиз Ражабов – «Сарвқомат дилбарим»
  • Карим Мирходиев – «Сабот» (ғолиб)
  • Абдуғофур Исахонов  «Элпарвар»
  • Жавоҳир Зокиров – «Васият»
  • Улуғбек Қодиров – «Исломхўжа»
«Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимотидан лавҳа

Томошабин меҳрини қозонган фильм:

  • «Асал ойи»
  • «Васият» (ғолиб)
  • «Мақсад»
  • «Ҳамрох»
  • «Қотиллар ўйини»

Энг яхши фильм:

  • «Элпарвар»
  • «Иссиқ нон» (ғолиб)
  • «Исломхўжа»
  • «Сабот»
  • «Назира»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг