Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Жорий йилнинг 11-15 ноябр кунлари Тожикистон Республикасида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Делегация раҳбари маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигида бир қатор маданий тадбирлар ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Дастур асосида 12 ноябр куни Тожикистон маданият вазири ва Ўзбекистон маданият вазирининг расмий учрашуви ҳамда Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиши маросими бўлиб ўтади.

13 ноябрда Тожикистон маданий мерос объектлари кўздан кечирилади, шу билан бирга, Тожикистон Мақом академиясига ташриф буюрилади. 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасига аталган катта кўргазма ташкил этилади ҳамда Маданият кунларининг тантанали ёпилиши маросими ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг