Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли модельер Карл Лагерфельд вафот этди

Таниқли модельер Карл Лагерфельд вафот этди

Фото: «ТАСС»

Франциялик модельер Карл Лагерфельд оламдан ўтди. Бу ҳақда «Le Figaro» нашри хабар бермоқда.

«Chanel» ҳамда «Fendi» модалар уйларининг креатив директори 85 ёшда эди.

Шу йилнинг январида, «Chanel» модалари намойишида дизайнер ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб подиумга чиқмаган эди.

Асли немис миллатига мансуб Kapл Лaгepфeльд умри давомида жуда кўп ютуқларга эришган. Либослар дизайнери бўлган, фотография билан шуғулланган, кинолар суратга олган, ноширлик фаолиятини олиб борган. Албатта, у энг катта изни модалар оламида қолдирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг