Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Рамазон суҳбатлари» эфирга узатилади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Рамазон суҳбатлари» эфирга узатилади

Фото: «Vatandosh»

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу муборак ойда юртдошларимизга «Умар ибн Хаттоб» сериалини намойиш этишга тайёргарлик кўраётган «MilliyTV» ижодкорлари яна бир Рамазон туҳфасини тайёрладилар. Бу ҳақда «Azon.uz» нашри хабар берди.

«Islom.uz» порталининг олтин фондидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Рамазон суҳбатлари» бир ой давомида ҳар куни соат 18:40 да «MilliyTV» орқали эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан 2018 йил муборак Рамазон ойи 17 май куни бошланиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг