Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Scorpion» фильми рекорд даражада томошабин йиғди

«Scorpion» фильми рекорд даражада томошабин йиғди

Фото: «Afisha.uz»

1 декабрдан пойтахтимиз кинотеатрларида «Scorpion» триллерининг намойиши бошланган эди. Илк дам олиш кунларида картинани томоша қилиш учун кинотеатрларга 15 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди. Бошқа фильмлар намойишига келадиган томошабинлар сони билан таққосланганда, бу кўрсаткич 15-20 баробарга кўп.

Алишер Навоий номидаги кино саройи маъмуриятининг маълум қилинишича, кино ихлосмандларининг талабидан келиб чиққан ҳолда деярли барча кинозалларда беш сменада ҳам «Scorpion» фильми намойиш этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мухлиса Азизова режиссёрлигида тасвирга олинган «Scorpion» триллери 27 ноябрь куни IV PROlogue халқаро кинофестивалининг очилишида гала-премьера қилинган эди.

Триллер Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург ва Марокашда суратга олинган. Фильмда Фарҳод Маҳмудов, Карим Мирҳодиев, Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этди. Шунингдек, ролларда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик Вячеслав Разбегаев ҳам роль ижро этган.

Фильм сценарийси муаллифи Боб Андервуд (АҚШ), картина оператори Макс Цуи (Германия). Овоз устида ишлаш жараёни «Мосфильм» киноконцерни мутахассислари томонидан амалга оширилган. Ранг-тасвир эса Москванинг «Color Kitchen» компанияси ҳамкорлигида олиб борилган. Фильмнинг овоз дизайни устида америкалик овоз режиссёри Гери Буржуа ишлаган.

Картина тизери бир кун ичида бир миллион мартадан ортиқ томоша қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг