Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Савицкий музейи директори: «Фондимиздаги асарларнинг атиги икки ярим фоизини намойиш қиляпмиз» (фото,1-қисм)

Савицкий музейи директори: «Фондимиздаги асарларнинг атиги  икки ярим фоизини намойиш қиляпмиз» (фото,1-қисм)

Фото:«Xabar.uz»

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳақида эшитмаганлар бўлмаса керак. Ушбу музейга 1966 йилда асос солинган.  

Музей директори Гулбаҳор Изентаеванинг айтишича, ташкилот фондидаги асарларнинг атиги икки ярим фоизи намойиш қилинмоқда. Яъни, музей фонди жуда бой ва ранг-баранг. Бу ерда 90 мингдан зиёд экспонатлар бор. 

Ўтган йилнинг олти ойига нисбатан жорий йилнинг биринчи ярмида музейга хорижлик сайёҳларнинг келиши 40 фоизга ўсди. Энг кўп сайёҳлар Европадан айниқса, Италиядан кўп келишмоқда. Маҳаллий саёҳатчиларнинг келиши эса 90 фоизга ошди.

Директорнинг айтишича, экспонатлар намойиши учун қўшимча бинолар қуриш бўйича таклифлар беришган.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири ушбу нодир объектдан фотожамланма тайёрлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг