Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сарвқомат дилбарим» фильми премьераси бўлиб ўтди (фото)

«Сарвқомат дилбарим» фильми премьераси бўлиб ўтди (фото)

Фото: «Turon24.uz»

Алишер Навоий номидаги кино саройида Сарвар Каримовнинг «Сарвқомат дилбарим» фильмининг премьераси ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар қилди.

Фото: «Turon24.uz»

Ўзбек ва қирғиз кино ижодкорлари томонидан яратилган фильм премьерасида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакиллари, Қирғизистондан ташриф буюрган киноижодкорлар иштирок этди.

Фото: «Turon24.uz»

Фильм «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Республика кинопрокат маркази» ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон киноижодкорларининг қўшма лойиҳаси асосида суратга олинган. Унда ўзбек актёрларидан Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, Бобур Йўлдошев, Нигора Каримбоева, Алишер Узоқовлар, қирғиз киноижодкорларидан бош ролларда Элина Абай қизи ва Мадина Талипбеклар роль ижро этган.

Фото: «Turon24.uz»

«Сарвқомат дилбарим» фильми 17 ноябрдан томошабинлар этиборига ҳавола этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг