Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сариосиё воқеаларига асосланган фильм МТРК телеканалларида намойиш этилади

Сариосиё воқеаларига асосланган фильм МТРК телеканалларида намойиш этилади

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида мардлик ва жасорат кўрсатган юрти ҳимоячиларига бағишланган «Ҳаёт» фильми Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканалар орқали эфирга узатилади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фильм намойиши:

  • 13 январь куни «O‘zbekiston» телеканалида — соат 22:00 да;
  • 14 январь куни «Kinoteatr» телеканалида — соат 15:40 да;
  • 14 январь куни «Yoshlar» телеканалида — соат 22:10 да.

Фильм сценарийси Иқбол Мирзаалиев, Зулфия Юнусова ва Ҳилол Насимовга тегишли. Киноасар 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида қатнашган фарғоналик Ҳаёт исмли йигитнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумки, 2000 йил август ойида жанубий сарҳадларимизга суқулиб кирмоқчи бўлган халқаро террористик гуруҳларга қарши олиб борилган кураш чоғида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Махсус операция кучлари батальонининг 21 нафар ўзбек ўғлони қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Фильм режиссёри Ҳилол Насимов ўзининг «Тубанлик», «Одноклассники.ру», «Ажал жодуси» каби картиналари билан танилган. Ушбу фильмлар негизида терроризм ва экстремизмга қарши кураш ётади.

Шунингдек, Ўзбекистон МТРК телеканаллари орқали байрам муносабати билан «Сержантлар», «Сардор» ва «Сардор 2» миллий сериаллари, «Қасамёд», «Ватанпарвар», «Жасур», «Ватан» ва «Ўн саккизинчи квадрат» каби фильмлар намойиш этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг