Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева «Илҳом» театрини ҳимоя қилиб чиқди

Саида Мирзиёева «Илҳом» театрини ҳимоя қилиб чиқди

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Илҳом» театрининг ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Театрнинг  телеграм каналида ёзилишича, 7 февраль куни театр «Шодлик» меҳмонхонасининг янги эгаси «OFELOS PLAZA» МЖЧдан бинони бўшатиб қўйиш ҳақида хат олган.

Қайд этилишича, театр жойи 1976 йилда театр асосчиси Марк Вайлга берилган. 1994 йилда хусусийлаштиришдан сўнг у театрдан беғараз асосда фойдаланган. «Шодлик» меҳмонхонасининг аввалги раҳбари билан 2023 йилгача ижара шартномаси тузилган бўлган.

Ofelos Plaza компанияси ўз хатида 2020 йилда Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги талаби билан бинони тўлиқ реконструкция қилиш ишлари бошланишини билдирган. Бунга шаҳар марказида жойлашган ёқимсиз кўринишдаги бинонинг ташқи қиёфаси пойтахтнинг умумий манзарасини бузиб тургани сабаб қилиб кўрсатган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг телеграмдаги саҳифасида «Илҳом» театрини ҳимоя қилиб чиқди.

«Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман. Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! «Илҳом» — маданий ҳаётимизнинг фахри!» — дея муносабат билдирган Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг