Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоқ режиссёри Осиё «Оскар»ини қўлга киритди

Қозоқ режиссёри Осиё «Оскар»ини қўлга киритди

Фото: «Zakon.kz»

Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилган «Asia Pacific Screen Awards-2019» тантанали тақдирлаш маросимида қозоғистонлик кинорежиссёр Адилхан Ержанов «Қора, қора одам» фильми учун «Энг яхши режиссёр» номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Ержанов — ушбу номинацияни қўлга киритган илк қозоғистонлик режиссёр. Унинг рақиблари орасида филиппинлик Лав Диас, хитойлик Ван Сяошуай, фаластинлик Элиа Сулаймон ва таиландлик Аноча Сувичакорнпонг каби таниқли режиссёрлар бор эди.

ЮНЕСКО ва ФИАПФ (Халқаро кинопродюсерлар уюшмалари федерацияси) шафеълигида ўтказиладиган «Asia Pacific Screen Awards» (APSA) кино соҳасидаги энг нуфузли халқаро мукофотлардан саналиб, уни кўпинча Осиё «Оскар»и ҳам дейишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг