Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонлик талаба халқаро кўрик танловда 1-ўринни эгаллади

Қорақалпоғистонлик талаба халқаро кўрик танловда 1-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 6-20 май кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида «Art line» умумжаҳон федерацияси томонидан болалар, ўсмирлар ва катта ёшли эркаклар ўртасида «PRO ART» халқаро кўп жанрли ижодиёт фестивали онлайн тарзда ўтказилди. Ушбу фестивалда Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти талабаси Давронбек Ендирбоев ҳам иштирок қилди.

Ушбу халқаро фестивалда бир неча марта қатнашганман. Бироқ олдинги иштирокимизда омад кулиб боқмаган эди. Бу йилги фестивалга устозим Иқбол оға Моянов билан пухта тайёргарлик кўрдим. Фестивал давомида «Алпомиш» достонини онлайн ижро қилиб бердим, - дейди Д.Ендирбоев.

Қувонарлиси шуки, фестивалнинг «Фолклорли вокал. Соло» номинациясида Д.Ендирбоевнинг иштироки юқори баҳоланиб, 1-ўринга муносиб деб топилди ҳамда қимматбаҳо совға ва диплом билан тақдирланди. Ҳакамлар ҳайъати унинг устози И.Мояновга миннатдорчилик мактуби ҳам йўллашди.

Талаба-жиров(бахши) сифатида элга танилиб бораётган Д.Ендирбоев ўтган йили Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган халқаро кўп жанрли IV «Gloria» кўрик-танловида ҳам иштирок қилиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритган эди.

Қорақалпоғистонда жиров-бахшилар достонларни ўзига хос қўбиз мусиқа асбоби воситасида ижро қилади. Унинг бу қадимий мусиқа асбобида замонавий куйларни ҳам ижро қилаётгани таҳсинга лойиқ.

Эрпўлат Бахт

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг