Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Пугачёвани табриклади: «Сиздақаси кам!»

Путин Пугачёвани табриклади: «Сиздақаси кам!»

Фото: «Kp.kg»

Россия президенти Владимир Путин рус эстрадасининг тирик афсонаси Алла Пугачёвани етмиш ёши билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз табригида Пугачёва санъатда юксак марраларни забт этганини эътироф экан, бу билан рус эстрадаси ривожига улкан ҳисса қўшгани баробарида ҳамкасблари ижодига ҳам таъсир кўрсатганини алоҳида таъкидлаб ўтди. «Сиз садоқат ва профессионализмда намуна, қўшиқчиликнинг асосий мезонига айлангансиз» , дейилади табрикда.

Алла Пугачёва репертуарида беш юздан кўпроқ қўшиқлар бор. Унинг юздан зиёд мусиқий альбомлари 250 миллион нусхада тарқалган. Афсонанинг қўшиқлари Россия ва собиқ иттифоқ ҳудудидан ташқари Германия, Финляндия, Швеция, Япония каби дунёнинг кўп давлатларида ҳам севиб тингланади.

Ижодда ўта омадли Алла хонимнинг шахсий ҳаёти кўпларга маълум. У уч бор турмушга чиққан, қизи Кристина Орбакайте ҳам қўшиқчи. Уни онаси билан тенглаштириб бўлмайди, бироқ шу ҳолида ҳам анча машҳур.

Афсона бир неча йил аввал ўзидан 27 ёш (!) кичик машҳур санъаткор Максим Галькинга турмушга чиққан. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг