Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Озодбек Назарбеков ва бошқа мутасаддиларга кўрсатма берди (фото)

Президент Озодбек Назарбеков ва бошқа мутасаддиларга кўрсатма берди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавият ва маърифат марказини бориб кўрди.

Бу марказ биноси 1980 йилда қурилган. Ҳозирда унда Қуролли Кучлар ансамбли, Марказий ҳарбий оркестр, «Турон» давлат ҳарбий театри, бичиш-тикиш корхонаси ва болалар тўгараклари жойлашган. Лекин имкониятлардан тўла фойдаланилмаётган эди.

Президент марказ биносини реконструкция қилиб, ундан мақсадли фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида кўнгилочар маскан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Бу ерда концертлар, байрам тадбирлари ўтказилади. Атроф ободонлаштирилиб, тадбиркорлар иштирокида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари шу ердаги Авиасозлар спорт мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унинг ҳудудини ободонлаштириш, спортсеварларга қулайликларни ошириш бўйича кўрсатма берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг