Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паранжи конструкцияси. Момолар қандай юрган?

Паранжи конструкцияси. Момолар қандай юрган?

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Сурхон воҳасида ўтаётган бахшичилик фестивали доирасида тарихимизга ҳам назар ташлаш имконияти яратилган. Ва бу имкониятлардан ҳар бир сайёҳ бемалол фойдаланиши мумкин.

Термиз шаҳри марказий боғида юртимизнинг барча минтақалари тарихини кўрсатиб берувчи экспонатлар жойлаштирилган. Исталган ўтовга боринг, сизга ўша ҳудуд тарихини сўзлаб берувчи одам албатта топилади.

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Юртимизда юз йил олдин ҳам аёллар паранжи ёпиниб юришарди. Масалан, Сурхондарёнинг Шеробод туманида аёллар мана шу таҳлит бегона кўзлардан яширинган. Суратдаги паранжи атайлаб фестивал учун тикилмаган, балки 100 йил олдин ҳам момоларимиз ёпиниб юрган.

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани Ғамбур қишлоғи маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Саҳоват Тўраеванинг айтишича, паранжи ва бошқа экспонатларнинг барчаси тарихий аҳамиятга эга. «Маҳаллада қўни-қўшнидан қайтариб бериш шарти билан, шахсан кафил бўлиб олиб чиқдик», — дейди ҳазил аралаш маҳалла фаоли.

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Саҳоват Тўраеванинг айтишича, паранжининг ўзига ҳос жиҳатлари бўлган. Масалан, енги бир-бирига улаб тикиб қўйилган паранжини турмушга чиқмаган қиз бола кийган. Агар енглари алоҳида турса, демак турмуш қурган аёлга тегишли. Икки енги уланган паранжидан эса чўнтак сифатида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган.

Ким билади дейсиз, мана шу паранжининг енгидан қанча ширинлик болачаларга чиқариб берилган экан...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг