Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озодбек Назарбеков Пушкин асос солган газета вакили билан учрашди

Озодбек Назарбеков Пушкин асос солган газета вакили билан учрашди

Фото: Маданият вазирлиги

Кеча, 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Россия Федерациясининг «Литературная газета» нашри грант дастурлари раҳбари Алексей Шавлов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки давлатда маданият ва санъат соҳасини кенг ёритиш, ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш каби таклифлар илгари сурди.

Маълумот учун, «Литературная газета» 1830 йилдан буён катта тиражда чоп этилади, унинг асосчиcи А.С.Пушкин ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг