Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекконцерт» жонли ижрода куйловчи хонандаларни очиқ майдонга чақиради

«Ўзбекконцерт» жонли ижрода куйловчи хонандаларни очиқ майдонга чақиради

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 19:00 да пойтахтдаги «Халқлар Дўстлиги» санъат саройи ёнидаги байроқ остида жонли ижрода гала концерт дастури бўлиб ўтади.

Концерт халқ сайли тарзида ўтказилиб, уни томоша қилиш бепул, деб хабар бермоқда «Ўзбекконцерт» ахборот хизмати.

«Мамлакатимизда фаолият юритаётган, жонли ижро этишни яхши кўрадиган, санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган барча хонандалар ушбу концерт дастурида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун муассасага келиб учрашишлари керак бўлади. Айни дамда унда ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстрада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди», - дейилади муассаса хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг