Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбеккино» 2021 йил фильмлари учун кинолойиҳалар танловини эълон қилади

«Ўзбеккино» 2021 йил фильмлари учун кинолойиҳалар танловини эълон қилади

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёш киноижодкорларни янада қўллаш, ёшлар ўртасида ижодий рақобат муҳитини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар, янгича ғоялар ва қарашларни акс эттириш мақсадида 2021 йилда давлат ижтимоий гранти асосида бадиий, ҳужжатли, мультипликацион, қисқа метражли ва юмористик киножурналлар, ижтимоий роликлар ҳамда телесериаллар тайёрлаш бўйича устувор мавзулар рўйхатини тақдим этади.

Жорий йилда агентлик ёш киноижодкорлар билан боғлиқ масалаларга алоҳида урғу бермоқда. «Янги Ўзбекистон» устувор ғояси асосида ёшлар ҳаёти, орзу ва интилишлари, амалга ошираётган ишлари ва натижалари акс этган бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли ва мультипликацион фильмлар учун ва ҳамкорликда молиялаштириладиган кинолойиҳалар танловини эълон қилади.

Шунингдек, ёш киноижодкорлар учун қисқа ва тўлиқ метражли фильмлар йўналишига кинолойиҳалар ва «Зумраша» болалар ҳажвий киножурнали учун ҳам сценарийлар қабул қилинади.

Кинолойиҳалар мавзулари ва шартлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг