Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги киномукофот жорий қилинди

Ўзбекистонда янги киномукофот жорий қилинди

2019 йилнинг 10 апрель куни «Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси» ННТ, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Миллий» телеканали ҳамкорлигида «Олтин ҳумо» кинотақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу анжуманни анъанавий тарзда ҳар йили ижодий ишларнинг йиллик сарҳисобига мувофиқ, 10 апрель куни ўтказиш кўзда тутилган.

Кинотақдимот ғолиблари «Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун» «OLTIN HUMO» махсус мукофоти билан қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:

  • Энг яхши ҳужжатли фильм;
  • Энг яхши анимацион фильм;
  • Энг яхши графика иши;
  • Энг яхши овоз режиссёри;
  • Энг яхши монтаж иши;
  • Энг яхши грим рассоми;
  • Энг яхши либослар бўйича рассом иши;
  • Энг яхши рассом иши;
  • Энг яхши кино бастакори;
  • Томошабинлар меҳрини қозонган фильм;
  • Энг яхши операторлик иши;
  • Энг яхши сценарий;
  • Энг яхши режиссёрлик иши;
  • Энг яхши эркак роли учун;
  • Энг яхши аёл роли учун;
  • Энг яхши фильм.

Кинотақдимотда 2017 йилнинг 1 январидан 2018 йил 31 декабрга қадар премьераси бўлиб ўтган давлат ва нодавлат студияларининг тўлиқ метражли бадиий, хужжатли, анимацион кинофильмлари қатнашиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг