Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна корейс сериаллари намойиш этиладими?

Ўзбекистонда яна корейс сериаллари намойиш этиладими?

«Қиш сонатаси» сериалидан.

Фото: «Korean-drama.ru»

Бугун, 14 февраль куни пойтахтимиздаги нуфузли ИНХА университетида Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбек-корейс дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари» мавзусида навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳар икки давлатдан дипломатлар, олимлар, ОАВ вакиллари ва талабалар иштирок этдилар.

Сессияда қатнашган «Xabar.uz» порталининг махсус мухбири, «Жийда гули» телесериали сценарийси муаллифи, ёзувчи Каримберди Тўрамурод шундай савол берди:

— «Жийда гули» телесериали сценарийсини ёзаётганимда корейс киноижодкорларидан кўп жиҳатдан андоза олганман. Уларда хижолатли саҳналар, эркак-аёлнинг нозик муносабатлари экранга олиб чиқилмайди. Ҳозирда кўпчилик кўраётган бошқа давлатлар сериаллари ҳақида бундай фикр билдириш қийин. Саволим шундан иборатки, биз яна «Қиш сонатаси» каби сериалларни, Жун Санг каби қаҳрамонларимизни томоша қиламизми?

Бу саволга Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг маслаҳатчиси Ким Дже Ун қуйидагича жавоб берди: 

— Маданиятимизга бўлган ҳурматингиз учун миннатдорман. Шарқона одоб ўзбекларда ҳам жуда кучли, шунинг учун кўнгилларимиз муштарак бўлса ажаб эмас. Сериалларга келсак, қизиқиш юқори экан, биз албатта бу масалага эътибор қаратамиз, етакчи телеканалларимиз билан боғланамиз, янги сериалларни олиб келиш ва тақдим этишга астойдил киришамиз. Элчихона бу борада қўлидан келган кўмакни аямайди.               

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг