Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна бир янги адабий жанр яратилди

Ўзбекистонда яна бир янги адабий жанр яратилди

Фото: Xabar.uz

Ўтган йили, 2018 йилнинг 5 июнида «Одам ва Омад». 28 йилда ёзилган зарбулдостон» хабари тарқатилган эди. Унда шоирнинг 2500 нусхада чоп этилган «Одам ва Омад» номли зарбулдостони Интеллектуал мулк агентлиги томонидан адабиётдаги илк жанр сифатида 2018 йил 25 майда рўйхатга олингани ва муаллифга бу ҳақда гувоҳнома берилгани, ушбу гувоҳнома Бутунжаҳон Муаллифлик ҳуқуқлари Конвенциясига аъзо 167 та давлатда амал қилиши хусусида мухтасар маълумот берилганди.

Мана, орадан роппа-роса 1 йилу 6 ой ўтиб, изланувчан истеъдодли шоир Сафар Оллоёр адабиётда яна бир янги жанр «ҚЎШСАТР»га асос солди. «Xabar.uz»га маълум қилишларича, куни кеча 001777-рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Сафар Оллоёрга бадиий адабиётда илк жанр «ҚЎШСАТР» муаллифи сифатида гувоҳнома берилди.

Агар 8 та мустақил достондан таркиб топган илк зарбулдостон поэзияда энг катта жанр ҳисобланса, атиги икки сатрдан иборат ҚЎШСАТР эса, энг кичик шеърий жанр саналиши аниқ. Бундан кичиги бўлиши мумкин эмас, чунки шеърий сатрлар ўзаро қофияланиши лозим. Демак, ҳамюртимиз шеърият аталмиш сарҳадсиз ижод уммонида ҳам МИНИМУМ, ҳам МАКСИМУМ жанрий қурилишлар мезонига асос солган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг