Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди. Бу ҳақда журналист Иқболой Қўшшаева маълум қилди.

Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. У 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1971 — 1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974 – 1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.

Баҳодир Йўлдошев 1984 йилдан бошлаб Аброр Ҳидоятов номли Ўзбек Давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида фаолиятини давом эттирган. Бу театрда у «Майсаранинг иши», «Фармонбиби аразлади», «Паранжи сирлари», «Қора камар», «Зиёфат», «Искандар», «Фиридун», «Нодирабегим», «Ипак йўли» каби асарларни саҳналаштирган. Ўзбекнинг буюк режиссёри бир нечта халқаро ва Ўзбекистон театр фестивалларининг мукофотлари билан тақдирланган.

Баҳодир Йўлдошев мустақиллик йилларида «Шарқ тароналари» Халқаро мусиқа фестивали, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва Наврўз байрамларига бағишланган тадбирларнинг бош режиссёри сифатида маданий жараёнда фаол иштирок этиб келган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг