Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилади

«Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилади

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент тарихдан мисоллар, аллома боболаримиздан иқтибослар келтирди. Мамлакатимиз келажагига йўналтирилган улкан вазифаларни амалга оширишда куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди. Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

«Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» каналини ташкил этиб, илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлиларимиз билан биргаликда, унинг дастурларини пухта шакллантириш зарур», деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг