Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдулазизова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Абдулазизова вафот этди

15 март куни  Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Миролим Исажонов «Facebook» саҳифасида хабар берди.

«Бугун Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Қадрдонимга айланган бу аёл кўплаб яхшиликлари билан қалб дунёимдан алоҳида жой олганди. У бутун умрини ёш томошабинлар маънавияти учун бағишлади», дея ёзган журналист.

Дилбар Абдулазизова «Баҳор қайтмайди» видео филмидаги Муқаддамнинг дугонаси Лобар роли билан халқимиз эътиборига тушганди.

«Xabar.uz» таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг