Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ислом маданияти меъморчилиги – рассомлар ижодида» номли кўргазма очилди (фото)

«Ўзбекистон ислом маданияти меъморчилиги – рассомлар ижодида» номли кўргазма очилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

18 май куни Ёшлар ижод саройида  «Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги – рассомлар ижодида» номли кўргазма очилди. 

Ушбу кўргазмада дипломатик корпус вакиллари, соҳага оид вазирлик, қўмита ҳамда муассаса ва ташкилотлар ва бошқа томошабинлар иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад:

-Ўзбекистон  Президентининг 2017 йил 23 июндаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорларини ижросини таъминлаш, 18 май  «Халқаро музейлар куни»ни муносиб тарзда нишонлаш;

- Кўргазмада республикадаги таниқли рассомларнинг 100 дан зиёд такрорланмас ранг-тасвир санъат асарларини намойиш этиш, рассомлар ўз асарларида мамлакатимиз турмуш тарзи, қадимий ва замонавий обидалардаги ислом-маданияти меъморчилиги ранг-баранглигини тасвирий санъатнинг турли жанрлари асосида ёритиб бериш;

-Тасвирий санъат усталарининг ислом маданияти меъморчилигида тутган ўрни;

-Ёшларимизга ватанимиз тарихини ва буюк аждодларимизнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини рассомлар ижодида  «Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги» моҳиятини намойиш этиш дея изоҳланган. 

Қуйида «Xabar.uz» мухбирининг ушбу кўргазмадан тайёрлаган фотолавҳасини томоша қилишингиз мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг