Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек кинолари илк бор Европа кинобозорида иштирок этмоқда

Ўзбек кинолари илк бор Европа кинобозорида иштирок этмоқда

Фото:«Ўзбеккино»

​​​​Ўзбекистон делегацияси халқаро Берлин кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган «Europian Film Market» кинобозорида биринчи марта ўзининг миллий фильмлари тақдимоти билан иштирок этмоқда.

Жумладан, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси асосида яратилган «Элпарвар», «Сабот», «Сарвқомат дилбарим» ва «Иссиқ нон» каби бадиий фильмлар хорижлик киносаноати вакилларига тақдимот қилиниб, уларни сотиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.

Фото:«Ўзбеккино»

Ҳамкорликда фильмлар яратиш бўйича ҳамда ўзаро фильмлар алмашиб ҳалқаро худудларда намойиш қилиш бўйича амалий таклифлар билдирилди. Юқорида зикр этилган фильмларимиз умуминсоний қарашларни ифода этгани учун хам хорижлик мутахассисларининг қизиқишига сабаб бўлди. Шу билан бирга музокаралар натижасида мазкур фильмларни техник томондан жаҳон стандартлари талаблари асосида тайёрлаган ҳолда уларга етказиб бериш, шунингдек келгусида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг