Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек адабиётида 2000 саҳифали роман яратилди

Ўзбек адабиётида 2000 саҳифали роман яратилди

Фото: «Xabar.uz»

Ёзувчи Аббос Саид «Қазои қадар» номли янги романини ёзиб тугатди. Роман 3 китоб, 2000 саҳифадан иборат. Маълумотларга кўра, ўзбек адабиётида бундай ҳажман салмоқли асар ҳали яратилмаган.

«Роман халқимиз қарийб бир аср давомида бошидан кечирган воқеаларни қамраб олган, — дейди муаллиф. – Бошқача айтганда, роман «Эбола» вируси сингари инсоният ҳаётига таҳдид солаётган маънавий таназзуллар таҳлилига бағишланган. Роман устида қарийб ўн уч йил ишладим. Бир ижодкор сифатида кўнглимдан кечирганларимни қоғозга туширишга ҳаракат қилдим. Бунга нечоғлиқ муваффақ бўлганимга, албатта, китобхон баҳо беради.

Роман яқинда нашрдан чиқарилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: Аббос Саид «Хончорбоғликлар», «Райҳон иси тутган ҳовли», «Кўчада қолган одам», «Беш кунлик дунё» каби қисса ва романлари билан китобхонларга яхши таниш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг