Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан қатнашадиган фильм аниқ бўлди

Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан қатнашадиган фильм аниқ бўлди

Фото: ЎзА

2019 йилнинг 21 сентябр куни Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистоннинг бир қатор киноижодкорларидан тақдим қилинган фильмлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокама натижасига кўра, Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» тўлиқ метражли бадиий фильми Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан илгари сурилиши тўғрисида 23 сентябр куни ўзбек киносига бағишланган форумда тантанали равишда эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуҳалил Мингноровнинг «Имом Термизий», Риҳсибой Муҳаммаджоновнинг «Қор ёғмоқда, оппоқ қор», Абдувоҳид Ғаниевнинг «Элпарвар», Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон», Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин-Оққўрғон» ҳамда Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг «Парвоз» деб номланган фильмлар танлов учун тақдим қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг