Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оскар»ни олишга номзодлар номи маълум қилинди

«Оскар»ни олишга номзодлар номи маълум қилинди

Фото: «Seldon News»

АҚШда букмекерлар 2020 йилда энг яхши эркак роли учун «Оскар» мукофотини олишга даъвогар номзодлар номини маълум қилди. Бу ҳақда NME портали хабар беради.

Айни пайтда актёрлар орасидан «Жокер» кинокомиксида суратга тушган Ҳоакин Феникс етакчилик қилмоқда. Букмекерлар маълумотига кўра, унинг коэффициенти 9/4 га тенг. Шунингдек, рўйхатга Том Ҳэнкс («Қўшнилар билан ажойиб кун», 3/1), Тэрон Эжертон («Рокетмен», 7/2) ва Антонио Бандерас («Алам ва шараф», 7/2) ҳам киритилган.

Эслатиб ўтамиз, «Жокер» фильмини режиссёр Тодд Филлипс суратга олган бўлиб, картина кинотеатр экранларига 2019 йилнинг октябрь ойида чиқади. Унда яна Зази Битц, Роберт Де Ниро, Марк Мэрон, Фрэнсис Конрой, Бретт Каллен сингари актёрлар ҳам суратга тушишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг