Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нижний Новгородда Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади

Нижний Новгородда Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати

Нижний Новгородда Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази ташкил этилади. Нижегород давлат лингвистика ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари ректорлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида бу борада келишувга эришилди. Бу ҳақда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати хабар берди. 

2018 йилнинг 18-19 октябр кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон ва Россия етакчи олийгоҳлари ташаббуси билан Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилган эди. Мазкур Форум доирасида Россиянинг Нижегород давлат лингвистика университети (НДЛУ) ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган бўлиб, жорий йилнинг 21 январь куни НДЛУ ректори Борис Жигалов ҳамда НДЛУ касбга йўналтириш маркази раҳбари, сиёсатшунослик фанлари номзоди Колобова Светлана Анатолевна ташриф буюрди. 

Ташриф чоғида ТошДЎТАУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, амалий ишлар салмоғини янада ошириш ва келгуси ўқув йилидан бошлаб туризм, таржима, халқ дипломатияси, социология соҳалари бўйича магистратура ва бакалавриатура йўналишларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирди.

Қолаверса, Нижний Новгород шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этиш таклифи меҳмонлар томонидан қўллаб қувватланди. Ёш ва иқтидорли кадрларни НДЛУ аспирантурасида ўқишлари учун имкон яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг