Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мутасадди ва пулдорларга таклиф — кўчага отангиз номини қўйиб, таъмирланг

Мутасадди ва пулдорларга таклиф — кўчага отангиз номини қўйиб, таъмирланг

Ўзбекистонда кўчаларни таъмирлаш ва сифатини назорат қилиб боришни ушбу кўчага ўз отаси номини қўйишни истаганларга юклаш таклиф этилди.

«Бизда ким кўп, отасининг номини кўчаларга қўймоқчи бўлганлар кўп. 5-6 йил олдин шунақа уринишлар кўпайиб кетган эди. Назаримда, ҳукумат сал бошқача йўл тутиб, тақиқлаш эмас, бунақа уринишлардан халққа нафи тегадиган тарзда фойдаланиш йўлидан бориш керак.

Дабдаласи чиқиб ётган йўлларни — улар Тошкентдаги маҳаллаларда ҳам жуда кўп — пулдорларга отасининг номини кўчага қўйиш шарти билан бўлиб бериш лозим: ёнидан харажат қилиб, яхшилаб таъмирласин, кейин ҳам оталиққа олиб, ўйдим-чуқурларини ямаб турсин. Ҳам отасини улуғлайди, ҳам халққа ёрдами тегади.

Улар «отангга раҳмат» деган савобни олиб туриш учун ўша кўчаларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги аниқ», — деб ёзади @fikr kanali.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг