Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Миллий» телеканали «Ўзбегим аёли» миллий тақдимот маросимини ўтказади (видео)

«Миллий» телеканали «Ўзбегим аёли» миллий тақдимот маросимини ўтказади (видео)

Фото: «Миллий» телеканали ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 март куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида «Миллий» телеканали томонидан «O’zbegim ayoli» Миллий мукофоти тақдимот маросими ўтказилади. Бу ҳақда телеканал ахборот хизмати хабар қилди.

«Ушбу тақдимот қаҳрамонлари фуқаролар, содда, камтарин ва муштипар бувижону-онахонлар, опа-сингилларимиздир. Улар ҳам бошқа миллионлаб аёллар сингари заминимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилиб, Ватанимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида иштирок этмоқда. Фақат, эҳтимол, бошқаларга нисбатан фаолроқ, фидойироқ, сабр-бардошлироқдирлар. Шунингдек, она сифатида жамиятга намуна эканликлари шубҳасиз»,-дейилади хабарда. 

«O‘zbegim ayoli» дастури давомида лауреатларга жамият ривожланишига қўшилган ҳисса, эришилган ютуқлар билан боғлиқ қатор номинациялар доирасида мукофот ва сертификатларни тантанли топшириш маросими ҳамда эстрада юлдузлари, таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт ўтказиш режалаштирилган. 

Тадбир бошланишидан аввал соат 16.00 да театр олдидаги майдонда «Сулола бэнд» гуруҳи томонидан жонли ижрони ҳамда иллюзионистлар чиқишларини ўз ичига олган шоу ташкил этилади. 

Тантанали тақдимот дастури 18.00 дан 21.00 гача «Миллий» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри ташқарисида ўрнатилган катта экранга узатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг