Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Мафтункор ранглар жилоси» расмлар танлови бўлиб ўтди

«Мафтункор ранглар жилоси» расмлар танлови бўлиб ўтди

2 ноябрь куни Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик-танлови ташкил қилинди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Ушбу танловда ҳудудларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг рассомлик маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Танловда иштирок этган болалар 1-даражали диплом билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг