Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кўза ва мевалар» салкам 60 миллион долларга сотилди

«Кўза ва мевалар» салкам 60 миллион долларга сотилди

Фото: ТАСС

Нью-Йоркдаги «Christie's» аукционида француз рассоми Поль Сезаннинг «Кўза ва мевалар» натюрморти $59,29 миллионга сотилиб, кимошди савдоси уйининг 13 май кунидаги энг қиммат лотига айланди.

Ҳолбуки, Сезаннинг «рақиблари» ҳам чакана эмас эди. Масалан, шу куни Ван Гогнинг «Касалхона ҳовлисидаги дарахтлар»и (пейзаж) 40 миллион долларга, Амедео Модильянининг «Калла»си (ҳайкал) $34,32 миллионга сотилган. Қолаверса, лотлар орасида Пабло Пикассо, Анри Матисс, Клод Моне каби тасвирий санъат даҳоларининг ўлмас асарлари ҳам бор эди.

«Christie's» аукционида 13 май куни қарийб 400 миллион долларлик санъат асарлари пулланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг