Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кирк Дуглас «Очкўзлик» фильмидаги ишни қилиб кетди

Кирк Дуглас «Очкўзлик» фильмидаги ишни қилиб кетди

Фото: «Obnovi»

2020 йилнинг февраль ойида 103 ёшида вафот этган америкалик машҳур актёр Кирк Дуглас бутун меросини хайрия ишларига васият қилиб қолдирди.

Қарийб 80 миллион доллар, васиятга кўра, Кирк Дугласнинг хайрия фондига ўтади, бенефециарлар (меросхўрлар) — Кирк ва Анна Дугласнинг Болалар маркази, Калвер-Ситидаги Кирк Дуглас номидаги театр, Лос-Анжелесдаги болалар шифохонаси.

Қолаверса, мероснинг бир қисми Нью-Йоркдаги Авлиё Лаврентий университетида таҳсил олаётган кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларга ажратилади.

Кирк ва Майкл Дугласлар. Фото: «Instagram»

Хуллас, Кирк Дугласнинг ўғли, отасидан-да машҳур актёр Майкл Дуглас мероссиз қолди. Тўғри, пул ҳеч қачон кўплик қилмаган, аммо 300 миллион долларлик давлатга эга Майкл Дуглас зориқиб қолмаслиги аниқ. Бунинг устига, у мерос оладиган эмас, мерос қолдирадиган ёшда — 75 га кирди (катта эҳтимол билан у ҳам отасининг йўлини тутади).

Маълумот учун: Кирк Дуглас 2020 йилнинг 5 февраль куни 103 ёшида оламдан ўтди. Кинодаги фаолияти давомида «Оскар» (фахрий мукофот) ва «Олтин глобус» («Ҳаётга ташналик» фильми учун) мукофотларини қўлга киритган. «Викинглар» (1958 й.), «Спартак» (1960 й.) каби 80 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. 10 та роман ва мемуарлар ёзган.

Дарвоқе, Кирк Дуглас бош ролни ўйнаган «Очкўзлик» (1994 й.) кинокомедияси айнан оилавий қадриятлар, мерос, васият ҳақида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг