Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кечирасизлару — у руҳан носоғлом эди» — Маданият вазири марҳум актриса ҳақида

«Кечирасизлару — у руҳан носоғлом эди» — Маданият вазири марҳум актриса ҳақида

Бугун, 27 ноябрь куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка чалинишига театр сабаб бўлмаганини айтиб ўтган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Вазир маданият муассасалари, хусусан, театрларда яратилган шароитлар, ходимларнинг иш ҳақлари миқдорлари босқичма-босқич оширилаётгани ҳақида тўхталаётиб, актриса Гавҳар Шарипова ўлими атрофида тарқалган гап-сўзларга ҳам муносабат билдирган.


Мавзуга оид: 12 йилдан буён ижарама-ижара юрган актёр гастарбайтерлик қилсинми?


«Бугун ўқиб қолдим: «Мен ҳам Гавҳар Шариповадек ўлиб кетсам керак», «У қийналди» ва бошқа-бошқа гаплар. Актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка тушиб қолишига театр ёинки атроф-муҳит сабаб эмас. Мен буни очиқ айтаман. «Анақа бўлди, унақа бўлди», деб ёзишибди... Кейинги вақтларда неча марта «Ўзбекконцерт»га ҳам борган, бизга ҳам келган, кечирасизлару — у руҳан носоғлом эди», — дея вазир Бахтиёр Сайфуллаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Дарё» мухбири.

Эслатиб ўтамиз, актриса Гавҳар Шарипова 19 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг