Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жуда баланд бўйли соҳибжамоллар

Жуда баланд бўйли соҳибжамоллар

Фото: woman’s day

Бўйингиз баландлигидан уяласизми? Унда танловимиз сизга аталган. Эътиборингизга узун бўйидан асло уялмайдиган, аксинча, баланд пошнали пойабзаллар кийиб қоматини кўз-кўз қилишни ёқтирадиган машҳурлар рўйхатини тақдим этамиз.

Энг баланд бўйли актрисалар орасида мутлақ биринчилик «Тахтлар ўйини» юлдузи Гвендолин Кристига насиб этди. Унинг бўйи нақ 190 см.ни ташкил этади! Гвендолин, афтидан, бундан ўзи ҳам хурсанд: у баланд пошнали туфлиларда қаддини адл тутиб юришни ёқтиради.

Шунингдек, энг баланд бўйли юлдузлар сирасига супермодель Карли Клосс ва спортчи Мария Шарапова ҳам киритилган. Уларнинг бўйи — 188 см.

Ўзининг 182-183 см бўйи билан актрисалар Брук Шилдс ва Сигурни Уивер ҳам фахрланишади. Рўйхатдан яна бўйи 180 см келадиган Ума Турман, Тейлор Свифт, Равшана Куркова, Жизель Бюндхен, Николь Кидман, Мишель Обама, Екатерина Варнава ва Ольга Бузова каби соҳибжамоллар ҳам ўрин олишган.

Моделлар Ирина Шейк, Виктория Лопирева ва Оксана Федорова, шунингдек, актриса Жулия Робертс, Шарлиз Терон ва Лив Тайлернинг бўйлари сал пастроқ — 177-178 см. Дарвоқе, малика Диананинг бўйи ҳам худди шунча бўлган.

Кейт Миддлтон, Юлия Высоцкая, Синди Кроуфорднинг бўйи бор-йўғи 175 см. Шунга қарамай, улар экран ва расмда унчалик баланд кўринишмайди. Эҳтимол, бу уларнинг турмуш ўртоқлари ҳам баланд бўйли экани билан боғлиқдир.

175 см.дан баланд юлдузларнинг тўлиқ рўйхати билан галереямизда танишишингиз мумкин!

Гвендолин Кристи, актриса, 190 см


Мария Шарапова, теннисчи, 188 см


Карли Клосс, модель, 188 см


Брук Шилдс, актриса, 183 см


Сигурни Уивер, актриса, 182 см


Эль Макферсон, модель, 182 см


Екатерина Варнава, актриса, 181 см


Ева Герцигова, модель, 180 см


Жизель Бундхен, модель, 180 см


Иванка Трамп, тадбиркор, 180 см


Мелания Трамп, фотомодель, 180 см


Николь Кидман, актриса, 180 см


Ольга Бузова, бошловчи, 180 см


Мишель Обама, адвокат, 180 см


Равшана Куркова, актриса, 180 см


Светлана Ходченкова, актриса, 180 см


Тейлор Свифт, хонанда, 180 см


Ума Турман, актриса, 180 см


Блейк Лайвли, актриса, 178 см


Диана, малика, 178 см


Жулия Робертс, актриса, 178 см


Ирина Шейк, модель, 178 см


Лив Тайлер, актриса, 178 см


Оксана Фёдорова, бошловчи, 178 см


Шарлиз Терон, актриса, 177 см


Виктория Лопирева, бошловчи, 177 см


Кайя Гербер, модель, 175 см


Кейт Миддлтон, герцогиня, 175 см


Юлия Высоцкая, актриса, 175 см

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг