Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жоли АҚШнинг биринчи хоними эмас, биринчи шахси бўлмоқчи чоғи?

Жоли АҚШнинг биринчи хоними эмас, биринчи шахси бўлмоқчи чоғи?

Фото: «Fraufluger.ru»

Голливуд юлдузи, соҳибжамол Анжелина Жоли АҚШ президенти бўлишга қарши эмасдай. Бу ҳақда «Life» ёзмоқда.

«BBC» мухбирининг: «Америка президенти бўлишга тобингиз қалай?» мазмунидаги саволига у шундай жавоб берди: «Агар 20 йил аввал шу ҳақда сўраганингизда, ишонинг, кулган бўлар эдим. Ҳозир эса... қаерда керак бўлсам, билинг, мен ўша жойда ҳозирман!».

Кинодаги бетакрор образларидан ташқари етимпарвар аёл сифатида ном қозонган Жоли БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича махсус элчиси ҳам ҳисобланади. Шу боис Қўшма Штатларнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампнинг мигрантлар бўйича чиқарган фармонини қаттиқ танқид остига олган эди.

Дарвоқе, суҳбат жараёнида Жоли лутфлардан талтайиб кетмади, аксинча, ўзини анча босиқ тутди. Масалан, «Демократлар томонидан номзодингиз қўйилса, муваффақият қозонишингиз мумкин», мазмунидаги саволга қисқа жавоб бериш билан тийилди: «Раҳмат!».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг