Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

​​​​Жаҳонгир Позилжоновнинг «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув бошланди

​​​​Жаҳонгир Позилжоновнинг «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув бошланди

Бугун, 27 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва 2018 йил якунлари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир ниҳоясида Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошлангани маълум қилинди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровнинг «Kun.uz»га маълум қилишича, суриштирув натижалари ОАВда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг Президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ қилиб куйлаган «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғига ишланган клип декабрь ойининг иккинчи ярмидан «Zo‘r TV» телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Аввалроқ ушбу қўшиқ учун «Ўзбекконцерт» Бадиий кенгашидан расмий рухсат олинмагани маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг