Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бадиий Кенгаш Жаҳонгир Отажоновнинг клипини ўтказмади

Бадиий Кенгаш Жаҳонгир Отажоновнинг клипини ўтказмади

Жорий йилнинг 5 декабрь куни «Ўзбекконцерт»  давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 16 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳонгир Отажоновнинг «Қадди баланд», Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро «Меҳмоним» дуэти, Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган) «Узун йўл», Маҳлиё Омоннинг «Фарғонадан», Достон Убайдуллаевнинг «6-хонадон», Алишер Зокировнинг «Майли, майли»  қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари Ирода Дилрознинг «Ўғлим», Шароф «Қора», хонандалар Зилола Мусаеванинг (Шахзода) «Мен ўша», Отабек «Она», Қиличбек Мадалиевнинг «Севги», Жасур Мавлоновнинг «Нетай» қўшиқларига ишланган видеоклиплари муҳокама қилиниб эфирга узатишга тавсиялар берилди. «Мароқанд» гуруҳининг «Торимнинг сири», Элвин Мирзезаде ва Шахризода Аҳмедова билан ижро этган «Ҳасрат» қўшиқларига олинган видеоклипларига истисно тариқасида рухсат берилди.

«Хонандалар Бадиий Кенгашга аъзолари томонидан рад этилган видеоклиплардаги қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий савиясига алоҳида эътибор қаратиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Бадиий Кенгашга қайта топширишлари мумкинлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг