Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонга машҳур «Рустави» рақс гуруҳи Хоразмга етиб келди

Жаҳонга машҳур «Рустави» рақс гуруҳи Хоразмга етиб келди

Жаҳоннинг машҳур «Рустави» рақс ансамбли бугун Урганчга етиб келди. Грузия  давлат академик халқ қўшиқ ва рақс ансабли саналган ушбу гуруҳ 14-16 сентябрь кунлари Хивада бўлиб ўтадиган «Рақс сеҳри» халқаро фестивалда иштирок этиши кутилмоқда.

«Рустави» рақс ансамбли дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатида ижодий сафарда бўлган ва 500 дан ортиқ тадбирларда иштирок этиб, томошабинлар ва санъатшунослар эътирофига сазовор бўлган.

Ансамблнинг репертуарида кўплаб анъанавий Кавказ халқлари рақслари мавжуд. «Рустави» ансамбли аъзолари тўй, лирик, маросим ва ҳарбий рақсларни моҳирлик билан ижро этишади.

– «Рустави» нинг фестивалда иштирок этиши биз учун катта ибрат бўлади, – дейди урганчлик санъат ихлосманди Қурбонбика Ўрозметова. – Чунки ўзбек халқининг эркаклар рақслари, айниқса, хоразмча рақслари ҳанузгача бачканалигича қолмоқда. Халқ рақсларини анъанавий тарзда ижро қилиш билан бирга янги замонавий рақслар ҳам яратилиши балетмейстрлар томонидан унутиб қўйилган.

Дарҳақиқат ўзбекча эркаклар рақслари бир мунча модернизация ва такомилга муҳтожлиги ўтказилаётган тадбирларда кўзга ташланиб қолмоқда. Ўйлаймизки, «Рақс сеҳри» фестивали бу борада қилинажак ишларга янада турки бўлади.

Эрпўлат Бахт

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг