Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иван Васильевич «касбини» ўзгартиради

Иван Васильевич «касбини» ўзгартиради

Сергей Эйзенштейн фильмидан кадр.

Россияда Иван Грозний ҳақида ҳоррор жанрида янги фильмни суратга олиш бошланди, деб хабар берди «АиФ».

Фильм сценарийси зиддиятларга бой шоҳ шахсини қамраб олган сирли ҳодисалар ва афсоналарга қурилган. «Централ Партнершип» бош директори Вадим Верешагиннинг таъкидлашича, Иван Грозний хорижда ҳам энг таниқли рус ҳукмдорларидан саналади.

«Рус ўрта асрлари» ҳамда рус шоҳи образи томошабинларни росманасига даҳшатга сола олишига фильм муаллифларининг ишончи комил.

«Шуниси қизиқки, Голливуд кинематографчилари граф Дракула образини яратишда Сергей Эйзенштейннинг буюк картинасидаги Иван Грозний образидан фойдаланишган», — деди фильм продюсери Иван Капитонов.

Фильм постановкачи режиссёри кимлигию бош рол кимга теккани ҳозирча номаълум. Фақат суратга олиш ишлари Москва, Александровская слобода ва Қозонда... олиниши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг