Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имом Бухорий, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Навоий, Бобур ва Мирзо Улуғбек ҳақида фильм олинади

Имом Бухорий, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Навоий, Бобур ва Мирзо Улуғбек ҳақида фильм олинади

Фото: Спутник Казахстан

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан Маданият вазирлиги ҳамкорликда 2020 йилда суратга олиниши режалаштирилаётган бадиий, ҳужжатли фильмлар ва телесериаллар учун устувор мавзуларни режалаштириш жараёни кетмоқда.

Мазкур устувор мавзулар режасига Имом Бухорий, Аҳмад ал-Фарғоний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Амир Темур ва жадидчилик ҳаракатининг атоқли намояндаларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги бадиий, ҳужжатли фильмлар ва телесериаллар мавзулари кирган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек кинематографияни 2030 йигача ривожлантириш концепциясига мувофиқ респуликамиздаги ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасининг қадим ўтмишидан бугунига қадар тарихи ва шу ҳудудлардан етишиб чиққан тарихий сиймолари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильмлар ва телесериалллар мавзулари ҳам устувор мавзулар режаси шакллантирилди ва яқин кунларда ОАВда ҳамда Интернет тармоқлари орқали эълон қилинади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг