Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илк бор ўзбек тилида! «Чўқинтирган ота 2. Сицилиялик»

Илк бор ўзбек тилида! «Чўқинтирган ота 2. Сицилиялик»

Америкалик таниқли ёзувчи Марио Пьюзонинг китоблари дунё миқёсида машҳур. Ўткир сюжети, кутилмаган воқеалари, қаҳрамонлар ҳаётидаги чигалликлар туфайли адиб асарлари тезда ўз ўқувчисини топади. Айниқса «Чўқинтирган ота ёки мафия сардори» харидоргир бўлиб кетган. Мазкур китоб ўзбек тилига ҳам ўгирилган (таржимонлар: Турсунбой Адашбоев ва Муҳаммаджон Ўринбоев).

Яқинда «Янги китоб» нашриёти «Чўқинтирган ота 2. Сицилиялик» китобини чоп этди. Китоб Фатҳулла Намозов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Бу асарда биринчи китобдаги қаҳрамон дон Корлеоненинг кичик ўғли Майкл тақдири тўғрисида ҳикоя қилинади. Шунингдек, жасур қаҳрамон, мард ўғлон Сальваторе Гильянонинг ҳаёти, метин иродаси, кўплаб саргузаштлари ва фожиавий қисмати баён этилади.

Китобда дўстлик ва адоват, муҳаббат ва нафрат, ўлим ва интиқомнинг сицилияча қонунлари хусусида баҳс кетади. Улар инсон руҳияти, айниқса, қонунни четлаб ўтувчи кишиларнинг ички дунёсини чуқур билувчи Марио Пьюзонинг диққатини ҳамиша жалб қилиб келган.

Китобхонларни кутилмаган воқеаларга ошно этадиган кенг кўламли «Чўқинтирган ота 2. Сицилиялик» ўз мухлисларини топади деб умид қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг